Чимбой туманида кенг,текис ва равон йӯллар халқнинг турмуш фаровонлиги учун хизмат қилади

Чимбой туманида кенг,текис ва равон йӯллар халқнинг турмуш фаровонлиги учун хизмат қилади

31.07.2021 17:07:00 336 Баспаға шығарыў

Маълумки,юксак сифатли транспорт инфратузилмасига эга бӯлган мамлакатгина барқарор тараққиётга эришади,халқининг турмуш фаровонлигини таъминлайди.Кенг ва равон йӯллар,замонавий магистраллар,энг сӯнгги технологик ютуқларни ӯзида мужассам этган мухташам кӯприклар,ер ости йӯллари инфратузилмаснинг таркибий қисми хисобланади.Халқимизда «Йӯлинг равон бӯлса,манзилинг яқин бӯлур» деган нақл бор.Бу нақл бежиз айтилмаган.Зеро,бугинги кунда Чимбой туманида ҳам йӯллар аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилиш баробарида туманда замонавий инфратузилма обьектларри қад ростлаб,одамларнинг ҳаёт тарзи юксалишига замин ҳозирламоқда.Чимбой туманида сӯнгги йилларда йӯсозлик соҳасини ривожлантириш,йӯлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида эьтбор қаратилмоқда.Йӯл қурилиши борасида ҳайдовчи ва йӯловчилар узоғини яқин қилиш,пойтахт ҳавоси мусаффолигини таьминлаш,шаҳар кӯчаларида тирбандликнинг олддини олиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Кенг,текис ва равон йӯллар,замаонавий ер ости ӯтиш йӯллари йӯловчиларнинг узоғини яқин,оғирини енгил қилиш,ортиқча вақт йӯқотишининг олдини олиш баробарида,йӯл ҳаракати билан боғлиқ нохуш ҳодисалар камайишига хизмат қилмоқда.

Чимбой туман йӯллардан фойдаланиш унитар корхонаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йӯлларини қуриш,қайта қуриш,сақлаш,жорий таьмирлаш ва қишги сақлаш ишлрини олиб боришга ихтисослаштирилган бӯлиб корхонада 92 нафар ишчи хизматичи меҳнат қилади.Корхона йил бошидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йӯлларида жорий таьмирлаш ишларидан 2 миллиард 195 миллион сӯмлик,йӯлларни саклаш ишларидан 1 миллиард 235 миллион сумлик ишлар бажарилиб тулиқ молиялаштирилди.Чимбой туманидан утувчи 4р176 «Нукус-Чимбой-Тахтакупир»автомобиль йулининг 58-63 километр оралигини реконструкция килиш ишларидан 1млрд.300 миллион сумлик ишлар бажарилди ва хозирги йулни кенгайтириш,пиёдалар йулакшасини қуриш ишлари давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 мартдаги фармонига мӯвофиқ,Инқирозға қарши курашиш жамғармаси маблағлари хисобидан Чимбой туманидан 4.9 километр 5та кучанинг ишки йулларини таъмирлаш ишлари дастурга киритилиб,корхана томонидан 1 миллиард 296 миллион сумлик ишлар тулик бажарилиб фойдаланишга топширилди.Пандемия даврида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида 50 та фуқаро вақтинчалик иш билан таъминланди.

Мухтасар айтганда,чимбойлик йулсозлик соҳасида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳайдовчиларнинг йул билан боғлик сарф-харажатларини кескин қисқартириш,йуловчилар узоини яқин қилиш айниқса хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашбаробарида,атмосферага заҳарли газлар чиқишининг олдини олиш,бинобарин,табиат мусоффалигини асрошга хизмат қилаётир.

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content