Орол маданияти саммити доирасида очиқ осмон остида, яъни, қадимий Чилпиқ қўрғони ёнида концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида санъат ва маданият ходимлари, ёш истеъдод эгалари ижросидаги куй-қўшиқлар, моҳир раққосаларнинг ажойиб чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди ва йиғилганларда катта таассурот қолдириб, хуш кайфият улашди.