Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги

24.04.2025 09:26:57 | 103

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги давомида мамлакатимизда қонун устуворлиги, фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида ахборот берди. 2025 йилнинг 1 чораги давомида 69 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб […]

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

23.04.2025 09:17:57 | 57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади. Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга […]

Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

16.04.2025 17:30:40 | 44

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди (https://t.me/SShMirziyoyeva/2801). Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага […]

Халқаро туризм марказининг мастер-режаси кўриб чиқилди

14.04.2025 17:25:08 | 39

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити туфайли барча соҳаларга илғор ғоялар кириб келмоқда, янги мажмуалар барпо этилмоқда. Хусусан, туризмда сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Биргина Тошкент вилоятининг […]

Тайинлов

10.04.2025 10:36:52 | 40

Даулетов Клышбай Джаббарбергенович – Тахтакўпир тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. К.Давлетов тайинловга қадар Чимбой тумани «Кеңес» овул фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган.  

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди

09.04.2025 11:26:46 | 43

Жорий йилнинг 9 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантанаси ўтказилди. Байрам тантанасида дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табриклади.  

Чилпиқ қўрғони ёнида оҳанглар янгради

07.04.2025 09:23:00 | 45

Орол маданияти саммити доирасида очиқ осмон остида, яъни, қадимий Чилпиқ қўрғони ёнида концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида санъат ва маданият ходимлари, ёш истеъдод эгалари ижросидаги куй-қўшиқлар, моҳир раққосаларнинг ажойиб чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди ва йиғилганларда катта таассурот қолдириб, хуш кайфият улашди.

Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади

03.04.2025 17:21:07 | 44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида мамлакатимизда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди. 1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтидир. Таъкидлаш жоиз, офиснинг Тошкент шаҳрида очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ва умуман […]

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасидаги келишув имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Самарқанд энди расман Бош конференциянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

02.04.2025 17:36:29 | 38

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасидаги келишув имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Самарқанд энди расман Бош конференциянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди. Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган. Бу ижодий индустриянинг машаққатли меҳнати, халқ дипломатияси ва энг юқори […]

Фойдали ресурслар