Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. Бугунги кунда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган. Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари унинг пойдеворига тамал […]
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бугун дунёда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари яққол сезилмоқда. Буни олдиндан кўра билиб, мамлакатимизда экологик тоза иқтисодиётга ўтилмоқда. Охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС […]
Ҳурматли анжуман иштирокчилари! Авваламбор, ушбу саммитга таклиф қилганлари учун азиз биродарим, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён Аъло Ҳазратларига самимий миннатдорлик изҳор этаман. Нуфузи йил сайин ошиб бораётган “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” Амирликларнинг жадал тараққиёт, инновациялар, “яшил” иқтисодиёт ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш бўйича халқаро мулоқот марказларидан бирига айланиб бораётганининг ўзига хос ифодасидир. Бу […]