Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини «Инсон қадри учун» тамойили асосида янги босқичга кўтариш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг […]
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар шуни кўрсатдики, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, низоларни ҳал қилишнинг муқобил имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, судларда иш ҳажмини мақбуллаштиришда медиация институти, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ролини тубдан ошириш зарурлиги пайдо бўлди. Шу мақсадда Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилиниб, Сенат […]
Суд жарималарини солиш маълум даражада ўз вазифаларини тўғри бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахсларга, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан санкция таҳдиди остида ўз вазифаларини бажаришга ундаши, мажбурият олган шахсни ўз мажбуриятларини ихтиёрий ва ўз вақтида бажаришига қаратилади. Суд жарималарин солишнинг хусусиятларидан бири унинг профилактик хусусияти бўлиб, […]
Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қаратилган жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият даражасида белгиланди. Бу эса халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўлмоқда. Охирги йилларда суд тизимини, суд ишларини ташкил этишга оид ижобий ўзгаришларни эътироф этиш мақсадга мувофиқ. Албатта, ҳар қандай мамлакатда бўлгани сингари ўз ечимини кутиб турган масалалар мавжуд. Шу […]