Туманда 2024 – йилда фаолиятлари юзасидан юқори натижага эришган бир гуруҳ туман ИИБ масъуллари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

Туманда 2024 – йилда фаолиятлари юзасидан юқори натижага эришган бир гуруҳ туман ИИБ масъуллари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

03.02.2025 11:46:53 92 Баспаға шығарыў

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими А.Тажетдинов  сектор раҳбарлари, туман прокуратураси, туман ИИБ, МИБ ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари ҳамда бошқа идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисни туман прокурори Р.Т.Халмуратов бошқариб, ўринбосар А.Р.Рўзметовнинг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ўтган 2024  йилда прокурор назоратини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан баёноти тингланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
3 январь кунги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1 сонли Қарор талаби, мазмун моҳияти юзасидан ўқув-семинар ташкил қилиниб,  “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган махсус репортаж иштирокчиларга намойиш қилинди.
Бундан ташқари, ўтган 2024 – йилда фаолиятлари юзасидан юқори натижага эришган бир гуруҳ туман ИИБ масъуллари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

Фойдали ресурслар