Бугунги кунда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган давлат дастурлари ижроси, телекоммуникация, почта алоқаси, даврий матбуот тарқатиш, телерадиоэшиттириш ва мобил алоқа соҳасида фаолият юритувчи оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати Корақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан доимий назорат қилинмоқда.
Ўзкомназорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан турли манбалар орқали жами 499 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шундан, 20 таси маҳаллий телефон алоқаси йўналишида, 322 таси маълумотлар узатиш йўналишида, 3 таси почта алоқаси йўналишида, 146 таси мобил алоқа йўналишида, 4 таси телерадиоэшиттириш йўналишида ва 4 та мурожаат бошқа масалалар бўйича келиб тушган.
Кўриб чиқилган 499 та мурожаатлардан: 435 таси (87%) қаноатлантирилган, 50 тасига (10%) тушунтириш берилган, 9 таси аризасига мувофиқ кўриб чиқилмади, 2 таси ваколатли органга юборилган, 3 таси 30-моддага мувофиқ кўрилмаган.
2024-йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 499 та мурожаатлар келиб тушган ўтган 2023-йил (556 та)га нисбатан солиштирганда 57 мурожаатга, яъни 10% камайганлигини кўришимиз мумкин.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан мурожаатларни жойида ижобий ҳал қилиш, мавжуд муаммоларни ҳал етиш чораларини кўриш хамда мурожаатларни олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан 2024-йил давомида ўтказилган Сайёр қабулларда 66 та мурожаат келиб тушган шундан 62 та мурожаат ижобий ҳал қилинган ва 4 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилган.