Бугун икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича Жанубий Корея давлатида биринчи «Корея Республикаси ва Марказий Осиё ҳудудлараро ҳамкорлик форуми» ўтказилмоқда.
Форум доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш борасида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар, шу асосда яратилган имкониятлар ҳақида кенг тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда яратиб берилган шундай имкониятлар асосида республикамизда тадбиркорлар сони ортиб, янгидан-янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда.
Бугунги ўтказилаётган форум бу борадаги ишларнинг давоми сифатида янги лойиҳалар устида яқин шерикликни йўлга қўйиш ва ишга туширишга мустаҳкам асос бўлади, десак, айни ҳақийқат бўлади.