«Қаратерең» этно-туристик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

«Қаратерең» этно-туристик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

17.10.2024 10:15:39 75 Баспаға шығарыў

Бугун Тахтакўпир туманидаги Қаратерең кўли бўйида янгидан барпо этилган, ҳеч қаерда ўхшаши йўқ миллий колоритдаги «Қаратерең» этно-туристик мажмуасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Унда чет элдаги ватандошларимиз ва қўшни вилоятлардан келган меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, мажмуада барпо этилган амфитеатрда Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали симфоник оркестри томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги қуриб битказилган этно-туристик мажмуанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда катта ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилмоқда. Бу борада туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда.

Қаратерең кўли атрофи ва яқин қишлоқлар кўп йиллардан буён қаровсиз қолиб, ижтимоий объектлар, уй-жойлар, инфратузилма объектлари яроқсиз ҳолга келиб қолган, ишсизлик одамларни қийнаётган энг катта муаммолардан бирига айланган эди.

Бугунги кунга келиб, атрофдаги қишлоқлар обод қилиниб, янги иш ўринлари яратиш, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Янгидан қад ростлаган сайёҳлик манзили 30 млрд. сўмлик маблағ эвазига қуриб битказилди ҳамда халқимиз ҳамда меҳмонларимизнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча қулай шароитлар яратилди.

Очилиш маросимида юртимиз ривожи йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди.

 

Фойдали ресурслар
Skip to content