Қорақалпоғистон Республикаси Фан ва таълим тарихи давлат музейи ташкил қилинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Фан ва таълим тарихи давлат музейи ташкил қилинмоқда

08.10.2024 11:16:38 97 Баспаға шығарыў

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳудудида жойлашган халқимиз меросларининг кам учрайдиган тарихий объекти ҳисобланган Қорақалпоғистоннинг дастлабки олий ўқув юрти – Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг биринчи биноси жойлашган. Бу бино қорақалпоқ халқининг илм ва Фан тимсоли ва бешиги саналади. Бу ерда ўтган асрнинг барча илмий элитаси, Қорақалпоғистон Республикасининг буюк алломалари, таниқли шахслари, академик ва адиблари, хусусан, Марат Нурмуҳамедов, Ибрайым Юсупов, Төлепберген Қайыпбергенов, Сабыр Камолов ва бошқалар таҳсил олди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олимлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон тиббиёт институти томонидан ҳурматли Президентимизнинг республикамизга ташрифида Қорақалпоғистон Республикаси фан ва таълим тарихи давлат музейини ташкиллаштириш бўйича таклиф киритилди. Таклиф қўллаб-қувватланиб, бугунги кунда музей ташкил этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Фан ва таълим тарихи давлат музейи фаолиятини ташкиллаштириш бўйича жамоатчилик назорати гуруҳи тузилди.

 

Фойдали ресурслар
Skip to content