Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги

24.04.2025 09:26:57 102 Баспаға шығарыў

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди томонидан 2025 – йил 1 чораги давомида мамлакатимизда қонун устуворлиги, фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида ахборот берди.

2025 йилнинг 1 чораги давомида 69 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан 37,6 фоизга кўпайган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Чимбой туман суди раиси Агзам Успанов. – Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 57 нафар шахсга жазо тайинлаш билан айблов ҳукми, 1 нафар шахсга оқлов ҳукми, 2 нафар шахсга жазо тайинланмасдан айблов ҳукми, 1 шахсга тайинланган жазодан озод қилиниб айблов ҳукмлари чиқарилган ва 8 шахсга тарафлар ярашганлиги сабабли ажримлар чиқарилди.

Ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 13  нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш, 29 нафар шахсга озодликни чеклаш,  10 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари,
5 нафар шахсга жарима жазоси тайинланди. Таҳлилларга кўра, оилавий зўравонлик,  номусга тегиш,  валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятлари сони кўпайган.

Жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган 57 шахсдан: 5 нафар шахсга, яъни
8,7 фоизига жарима жазоси; 10 нафар шахсга, яъни 17,5 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; 29 нафар шахсга, яъни 50,8 фоизига озодликни чеклаш жазоси;
13 шахсга, яъни 22,8 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, ушбу суд томонидан коррупцияга оид жами 4 нафар шахсга нисбатан 2 жиноят иши кўрилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
50 фоизга камайган. Коррупция билан боғлиқ, яъни тадбиркорлик, давлат улуши бор корхоналар, мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим соҳаларида содир етилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан камайган.

Ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 25, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 66,6, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 100 фоизга кўпайган. Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг аксарияти фирибгарлик, растрата ёки талон-тарож қилиш, ўғрилик,  ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг аксарияти ўғрилик, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш, фирибгарлик, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг аксарияти ўғрилик, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш  жиноятларини ташкил этади.

Бундан ташқари, ушбу суд томонидан 2025 йил 1 чораги давомида жами
498 нафар шахсга нисбатан 483 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб тамомланди.

Шундан 332 та иш бўйича 343 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган бўлиб, ушбу ишлардан: 18 та иш бўйича 18 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо тайинланди.

Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган 343 нафар шахсдан:

– 268 нафар шахсга жарима жазоси,

– 73 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Ушбу даврда МЖтКнинг 131-моддаси, яъни транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаргани учун 25 шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, уларга нисбатан қўшимча транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жарима жазолари қўлланилган. Бу кўрсаткиш ўтган йилга нисбатан 8 шахсга камайган.

 

Шунингдек, ушбу даврда МЖтКнинг 133-моддаси, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлик 19 шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди. Бу кўрсаткиш ўтган йилга нисбатан 10 шахсга кўпайган.

 

Бундан ташқари, ушбу даврда МЖтКнинг 164-моддаси, яъни савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлик 26 шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди. Бу кўрсаткиш ўтган йилга нисбатан 24 шахсга кўпайган.

 

Кўриб тамомланган маъмурий ишлардан 211 таси, яъни 43,6 фоиз ишлар меҳнат жамоаларида ва фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр суд мажлисларида кўрилди.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида корхона, муассаса, ташкилотларда, таълим муассасаларида ва аҳоли ўртасида учрашувлар ва давра суҳбатлари, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда чиқишлар ташкил этилди.

Келгусида ҳам одил судловни амалга ошириш, судни ҳақиқий маънода адолат қўрғонига айлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади.

 

Фойдали ресурслар