Бугун Чимбой тумани ҳокимлигида туман депутатларининг мажбуриятлари, олиб борадиган ишлар ҳамда вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида келгуси уч йил давомида амалга ошириладиган ишлар мавзуларида учрашув ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутатлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок қилдилар. Учрашувни туман ҳокими А.Тажетдинов очиб берди. Шундан кейин мавзу юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси У.Жалменов сўзга чиқди.