Давлат хизматчилари, хусусан, мансабдор шахсларнинг уз вазифаларини қонун доирасида ҳамда ижтимоий адолат принципларини бузмаган ҳолда бажаришлари лозимлиги конституциявий норма даражасида мустаҳкамланган.
Мансаб ваколатларини суистеъмол қилган давлат хизматчиси нафақат узи хизмат қилаётган маҳкамага, балки жамиятга ҳам зиён етказади. Бу ҳолда давлат хизматчиси юридик ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум булади ва қонун олдида жавоб беради.
Мансаб ваколатлари таъминловчи ҳусусиятга эга. Ваколатлар хизмат вазифаларини муваффақиятли бажариш учун зарур шарт-шароит яратади. Зотан, «Мансаб вазифалари – давлат органининг ёки мазкур орган манфаатларини ифода этаётган мансабдор шахсларнинг ваколатларини бевосита бажариш ёки касб юзасидан таъминлаш мақсадида давлат хизматчиси зиммасига юкланадиган функциялардир»
Улар давлат хизматининг асосий вазифалари билан белгиланади ва давлат хизматида булган ҳар бир киши фаолиятининг мохияти ва мазмунини тавсифлайди. Давлат (давлат органи) фуқаро зиммасига тегишли хизматни юклар экан, у уз вазифаларини сифатли бажаради деган умид билан ишга қабул қилади. Шундай экан, бундай вазиятда мансабдор шахс содир этадиган ҳар қандай конунбузилиш холатининг ижтимоий хавфлилик даражаси, камрови, шунингдеқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қуриқланадиган манфаатларига, давлат ёки жамият манфаатларига етказиладиган зарар давлат ва жамият ҳаётида бошқа шахслар томонидан содир этиладиган қилмишларга нисбатан катта булади. Шу сабабли Узбекистоннинг 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида мансабдор шахслар содир этадиган қонунбузилишларга алоҳида урғу берилган. Жумладан, ЖКнинг Махсус қисми бешинчи булими «Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар» деб номланган булиб, мазкур булимдан жой олган «Бошқарув тартибига қарши жиноятлар» номли 15-бобда мансабдор шахслар содир этадиган асосий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Хусусан, ЖКнинг 209-моддасида мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг гаразгуйлик ёки бошқа манфаатларни кузлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумот ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳукуқ ва қонун билан қуриқланадиган манфаатларига, давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб булса, жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Юридик адабиётларда «мансаб сохтакорлиги жинояти» тушунчаси хусусида турлича қарашлар мавжуд.Жумладан, «Мансаб сохтакорлиги аслий хужжатнинг мазмунини узгартириш ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ёхуд уларни қалбакилаштириш ёки тақдим этишдан иборат»лигини қайд этади,мансаб сохтакорлиги – мансабдор шахснинг гаразгуйлик ёки бошқа манфаатларни кузлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумот ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки атай сохта ҳужжатлар тузиш ва тақдим этиш орқали фуқароларнинг ҳукуқ ва қонун билан қуриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб булган қилмишдир. Ўзбекистон юридик энциклопедиясида ҳам мансаб сохтакорлигига айнан шундай таъриф берилган. Куриб турганимиздеқ «мансаб сохтакорлиги жинояти» тушунчасига ҳали бирор адабиётда назарий жихатдан тула-тукис таъриф берилмаган. Хусусан, барча адабиётларда мансаб сохтакорлиги деганда фақат мансабдор шахс содир этадиган жиноят назарда тутилади. Мансаб сохтакорлиги нафақат мансабдор шахс, қолаверса, масъул мансабдор шахс томонидан ҳам содир этилиши мумкин. Ваҳоланки, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «мансаб» деганда «масъул вазифа; амал, лавозим» тушунилиши лозимлиги қайд этилган. Қолаверса, ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам бундай жиноятнинг масъул мансабдор шахс томонидан содир этилиши реал ҳолат булиб, унинг жазони огирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланиши, бизнингча, мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, бу каби жиноятлар мамлакат Қуролли кучлари ва харбий тузилмаларида ташкилий-бошкарув, маъмурий-хужалик функциясини бошқарувчи шахс, яъни ҳарбий мансабдор шахслар томонидан ҳам содир этиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, мансаб сохтакорлиги жиноятига қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ деб уйлаймиз: «Мансаб сохтакорлиги – мансабдор шахс, шунингдеқ мамлакат Қуролли кучлари ва ҳарбий тузилмаларида ташкилий бошқарув, маъмурий-хужалик функциясини бошқарувчи шахснинг ғаразгуйлик ёки бошқа манфаатларни кузлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумот ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки атай сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши орқали фукароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қуриқланадиган манфаатларига, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб булган қилмишдир».
Қорақолпоғистон Республикаси жиноят
ишлари буйича судининг судьяси: М.Байниязов
Жиноят ишлари буйича
Чимбой тумани судининг
раиси: А.Хожанов