Ўзбекистонда аҳолини ҳисобга олиш даври

Ўзбекистонда аҳолини ҳисобга олиш даври

30.09.2021 09:55:02 106 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 – йил 11- ноябрьдаги «Ўзбекистонда 2023 –  йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида»ги  710 сонли қарорига асосан:

2021 йил 1 — 25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.

Мамлакат даражасида аҳолини рўйхатга олиш еса 2023 -йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланди. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун бўлиб, қуйидагича амалга оширилади:

— 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади (5 кун);

— 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади (5 кун);

— 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади(12 кун);

— 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади (3 кун).

Аҳолини ҳисобга олиш даври нима?

Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказилади. Бу тадбир одатда 10 кундан –12 кун талаб этилади. Аҳолини ҳисобга олиш даври айрим ҳолатларда аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти деб ҳам юритилади. Аҳолини рўйхатга олиш давридан қатъий назар аҳолини рўйхатга олиш биринчи куни соат 00-00 ҳолати бўйича қайд этилади.

Мисол учун чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин дунёга келса, у аҳоли рўйхат олиш тадбирида рўйхатга олинмайди. Аммо кимдир бу нозик вақтда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли сифатида рўйхатга олинади.

 

ЧИМБОЙ ТУМАНИ СТАТИСТИКА БӮЛИМИ

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content