Тиббиёт соҳасида “Хонадонбай” тизими аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим омилидир

Тиббиёт соҳасида “Хонадонбай” тизими аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим омилидир

04.05.2021 10:08:09 348 Баспаға шығарыў

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тиббий маданиятни юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада марказдаги малакали шифокорларнинг жойларга чиққан ҳолда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва маслаҳат бериш амалиётининг йўлга қўйилганлиги диққатга сазовор.

Бу эса ўз навбатида аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадлар йўлида Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 3-6 май кунлари Сиздан Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада яхшилаш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга хонадонбай тиббий маслаҳат бериш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлигининг терапия йўналишидаги бош мутахассислари – бош терапевти, бош гастроэнтерологи, бош ревматологи, бош геронтологи, умумий шифокорлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Қўнғирот, Чимбой ва Беруний туманларига хизмат сафари ташкил этилди.

 

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content