Чимбой туманида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туман фермерлари учун семинар ташкил қилинди.
Семинарда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш ва унумдорлигини ошириш, суғориладиган майдонларда тежамкор технологияларни татбиқ этиш, ерларнинг мелиоративлик даражасини яхшилаш ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини кенгайтириш бўйича тушунчалар берилди.
Ўтказилган семинарда ўтган йилги сув етказиб берилиши танқислиги юзага келганлигини инобатга олган ҳолда республикамизнинг энг қуйи минтақаси ҳисобланган Қорақалпоғистон учун тежамкор бўлган томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш каби технологиялардан кенг фойдаланиш мақбул йўллардан бири эканлигини қайд этди.