Ўзбекистон Республикасы Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Чимбой туманидаги 12-Алоҳида отрядининг янги иморати очилиш морасими бўлиб ўтти. Морасимга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов, Туман ҳокими А.Тажетдинов, Өзбекистон Республикаси Миллий гвардия Кўмондони ўринбосари, Қўриқлаш Бош бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи М.Юсуповлар иштироқ этиб, бино шоритлари билан танишдилар. Янги иморатда кутубхона, маърифат хонаси, фуқароларни қабул қилиш хонаси, барча инвентарларга эга бўлган спорт зал ва саф мойданчаси, дам олиш, техник қўриқлаш маркази, хизмат автомашиналар мавжуд. Ушбу замонавий бинода хизмат олиб бориш соҳа ходимлари учун жуда юксак бахт. Ходимларнинг ишончли қўриқлаш хизматини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилган. Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 12-Алоҳида отряди томонидан ҳазирги кунда Чимбой туманида 86 та объект, 26 фуқаролар хонодонлари ишончли қўриқланиб келинмоқда.