Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги икки йиллик битими доирасидаги тадбирлар ҳам да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-ноябрдаги 4513-сонли “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020-йил 8-декабрдан 19-декабргача ЖССТ ҳалқаро экспертларнинг бачадон бўйни саратони скрининги буйича табирлар утказмоқда. Шу жумладан ЖССТ Минтақавий офиси ходимлари ва халқаро экспертлар Чимбой туманига ташриф буйирди.
Ҳалқаро экспертлар миссиясининг асосии мақсадлари қуйидагилардан
иборат:
– бачадон бўйни саратони скрининги дастурининг синов-тажрибасини
тайёрлашга кўмаклашиш, Миллий Ишчи гуруҳи, мутахассислар билан зарур
учрашувлар ва маслаҳатлашувларни ўтказиш ҳамда Тошкент вилояти ва
Қорақалпоғистон Республикасини бачадон бўйни саратони скрининги дастури
бўйича тажриба ўтказиладиган жойларга ташриф буюриш, миллий ишчи гуруҳ ва
мутахассислар билан болалар саратони бўйича учрашув ва маслаҳатлашувларни
ўтказиш.