Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи якунланди

20.07.2023 11:01:59 95 Баспаға шығарыў

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ давлатимиз раҳбари 19 июль куни Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Тадбир доирасида Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари муқаддас Макка шаҳрига бориб, умра амалларини адо этди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content