ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

07.10.2020 18:06:43 355 Баспаға шығарыў

“Кегайли” магистрал каналининг Чимбой тумани марказидан оқиб ўтадиган 2,5 км қисмини бетонлаш 2020 йил инвестиция дастурига киритилган. Ҳозирги кунда  “Бунёдкор Мерос” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 30 нафар қурувчи, 3 дона экскаватор, 4 дона “МАН” русумли юк ташиш автомашинаси, 1 дона тупроқ зичловчи махсус механизм жалб этилган.

“Кегайли” магистрал каналининг Чимбой тумани марказидан оқиб ўтувчи қисми тўлиқ бетонлаштирилганидан сўнг, каналда сув йўқотилиши камаяди, шу билан бирга ҳудуддаги аҳолининг ҳам бир неча муаммоси ҳал бўлади. Негаки, бу каналнинг вегетация даврида тўлиб оқиши туман марказидаги “Жипек жоли” ва “Кўкши қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида зах сувларнинг кўтарилишига олиб келарди.

Амалга оширилган ишлар билан танишиш ва қурилишчиларни қуллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ш.М.Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев билан биргаликда ташриф буйирди.

2020-2022 йиллар давомида мазкур канални реконструкция қилиш ва қурилиш ишларини олиб боришга жами 11 миллиард 130 миллион сўм ажратилиши белгиланган. Амалга оширилаётган ишлардан Чимбой тумани аҳолиси, айниқса, каналга яқин ҳудудда яшовчи одамлар мамнун бўлишмоқда.

Пайдалы ресурслар
Skip to content