Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш

Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш

29.03.2021 17:58:10 84 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27-боби «Ҳуқукий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»ни тартибга солади.

Ушбу Кодекснинг 217-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:

фаолиятни тугатиш;

атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;

фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июнь кунги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилди.

Иқтисодий суд томонидан қўлланиши белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларидан бири бу хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳисобланади.

Мазкур тоифадаги ишлар иқтисодий судларда Давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган ариза асосида қўлланилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

судининг иқтисодий ишлар

        бўйича судьяси:                                                                 У.Сабиров

 

Қорақалпоғистон Республикаси

судининг судья катта ёрдамчиси:                         Г.Арзиева

 

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content