«Заковат» интеллектуал клуби тақдимоти

«Заковат» интеллектуал клуби тақдимоти

10.02.2021 14:36:31 179 Баспаға шығарыў

 

27-28 февраль кунлари брейн-ринг форматидаги йирик интеллектуал турнир ўтказилади.

28 февралда Масс-медиа фондининг — «Заковат» интеллектуал клуби маърифий лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбирда «янгиланган» Клубнинг келгуси режалари, унинг илм-фанни оммалаштириш ва шахснинг интеллектуал ривожланиши соҳасидаги фаолияти, ушбу ўйин қоидалари ва саралаш механизми тўғрисида тўлиқ маълумот берилади.

Шу куннинг ўзида «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унинг соврин фонди 100 миллион сўм бўлиб, бунда биринчи ўрин учун 70 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 20 миллион сўм ва учинчи ўрин учун 10 миллион сўм ажратилади.

Саралаш турнири бир кун олдин – 27 февраль куни ўтказилади.

Мукофот учун барча ўз кучини синаб кўриши мумкин. Бунинг учун клубнинг янгиланган zakovat.tv сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Шунингдек, сайт орқали иштирокка оид барча зарур ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин.

Рўйхатдан ўтишда 6 кишидан иборат жамоа бўлиб ёки индивидуал равишда ариза топшириш мумкин. Индивидуал рўйхатдан ўтган иштирокчилардан ҳам жамоалар тузилади. Барча иштирокчилар мажбурий интеллектуал кастингдан ўткзаилади. Кастинг ғолиблари ўйинда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишади.

 

Турнирда иштирок этиш бепул!

 

 

 

 

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content