11 -январь – Халқаро миннатдорлик куни

11 -январь – Халқаро миннатдорлик куни

11.01.2021 09:54:51 213 Баспаға шығарыў

Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади. Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.

БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади

 

 

 

 

 

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content