Чимбойда “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилди

Чимбойда “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилди

17.12.2020 13:15:04 597 Баспаға шығарыў

Бугун, Чимбой  туманида рақамли технологиялар ўқув марказнинг, яъни IT-Марказининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга  Чимбой  тумани ҳокими  Айбек Тажетдинов , Ахборот технологиялари ва коммуникациялартни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси бошлиғи Тимур  Баекеев, Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси   филиали директори Мадияр Елмуратов, “Узтелеком” АЖ ҚР филиали   бошлиғи Қайрат Таженов,”Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали директори ўринбосари Айдос Аймуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Рақамли радои-тедевидение ўзатиш маркази директори ўринбосари Азамат Утемуратов, Қорақалпоғистон электромослашув маркази бошлиғи Илхам Реймов ва барча мобил алоқа операторлари рахбарият маъсул ходимлари, ТАТУ Нукус филиали ўқитувчи ходимлари,  Чимбой тумани маъсул соха вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни туман ҳокими  А.Тажетдинов  очиб берди ва олиб борди.

Зарур технологик воситалар билан жиҳозланган марказда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, веб-дастурлаш, мобил иловаларни яратиш ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароит яратилган.

 

 

Пайдалы ресурслар
Skip to content